Байден 2024 йилда президентликка номзодини қўйишини расман эълон қилди

None
WASHINGTON. Кazinform – АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.

Еuronews хабарига кўра, Оқ уйнинг 80 ёшли раҳбари ўз лавозимига номзодини қўйишни режалаштираётганини бир неча бор айтган. ВВC хабарига кўра, Ж. Байден ўзининг президентликка номзоди ҳақида уч дақиқалик видео эълон қилган. Видео «эркинлик» сўзи билан бошланади.

Видеода Байден абортга руҳсат бериш, демократия ва сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда америкаликларнинг ижтимоий таъминотини ўз кампаниясининг устувор йўналишлари деб билишини таъкидлади.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, сайловчилар «кўпроқ ёки камроқ эркинлик», «кўпроқ ёки камроқ ҳуқуқлар»ни келажак авлодларга қолдириш имкониятига эга бўлади.

«Америкаликларнинг ҳар бир авлоди демократияни ҳимоя қилиш, шахсий эркинлик учун курашиш, сўз эркинлиги ва фуқаролик ҳуқуқлари учун курашиш керак бўлган вақтни бошдан кечирди. Биз учун ҳам шундай лаҳзалар пайдо бўлмоқда», – деди Байден.

Фото: Reuters

Сўнгги хабарлар