Баскетбол: Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2023 саралаш босқичининг иккинчи босқичига йўл олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг баскетбол бўйича миллий терма жамоаси 2023 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

D гуруҳининг сўнгги ўйинида қозоғистонлик баскетболчилар Баҳрайн терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 51:62 ҳисобида имкониятни бой берди. Аммо қолган барча ўйинлардаги ғалабалар эвазига қозоғистонликлар 11 очко жамғариб, иккинчи босқичга муваффақиятли йўл олди. Қозоғистон билан бир гуруҳда Баҳрайндан ташқари Эрон ва Сурия баскетболчилари ҳам тўп сурган.

Иккинчи босқичда Баҳрайн ва Эрондан ташқари қозоғистонликларнинг рақиблари қаторига Австралия, Хитой ва Япония терма жамоалари қўшилади.

Ўйинлар 2023 йилнинг август, ноябр ва феврал ойларида бўлиб ўтади.
Сўнгги хабарлар