+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Барқарорлик ҳар қандай давлатнинг ривожланиши учун асосдир – Ўзбек этномаданият маркази раҳбари

21 Октябрь 18:05
Баҳам кўринг:
Барқарорлик ҳар қандай давлатнинг ривожланиши учун асосдир – Ўзбек этномаданият маркази раҳбари

NUR-SULTAN. Kazinform - Нур -Султан шаҳридаги ўзбек этномаданият маркази раиси Шерзод Пўлатов Давлат раҳбари раислигида ўтказилган ҚХА Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ҳақида фикр билдирди.

Ўхшаш янгиликлар
Мамлакатда Қозоғистон исмли 24 киши бор Россияда оғир тан жароҳати олган ва касалликка чалинган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди Қозоғистонда меҳнат қобилиятини, боқувчисини йўқотган тақдирда тўланадиган ижтимоий нафақалар 5 фоизга оширилади

«Ҳар йили ҚХА қурултойларини ўтказади, шунингдек этномаданий уюшмалар раҳбарлари, зиёлилар, олимларни ўз ичига олган Aссамблея Кенгашининг йиғилишларини ўтказади. Бу йиғилишларда олиб борилган ишлар натижалари кўриб чиқилади, келгуси давр учун режалар ва вазифалар белгиланади. Aсосий вазифа-давлат миллий сиёсатини амалга ошириш, Қозоғистонда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, умуман давлат ва фуқаролик институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар самарадорлигини ошириш «,-деди Шерзод Пўлатов Kazinform мухбири га.

«Бугун мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ҚХА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу шуни кўрсатадики, давлат миллатлараро муносабатларга катта аҳамият беради. Мамлакатда этник сиёсат ҳар доим юқори савияда олиб борилган. Чунки Қозоғистонда яшовчи барча этник гуруҳларнинг тинч -тотув яшаши орқали биз мамлакатда барқарорликни сақлашга қодирмиз. Барчага маълумки, барқарорлик ҳар қандай давлатнинг ривожланишининг асосидир «, - деди Шерзод Пўлатов.

Унинг сўзларига кўра, Қасим-Жомарт Тоқаев учрашувда ҳал қилиниши керак бўлган бир қатор муҳим масалаларни кўтарган. Шерзод Пўлатов, шунингдек, бугунги кунда ҳудудларда мувофиқлаштирилган ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

«Бугунги кунда этномаданий уюшмалар нафақат мавжуд этник гуруҳларнинг маданияти ва ўзига хослигини сақлайдиган тузилма, балки давлат сиёсатини амалга оширувчи уюшмаларнинг муҳим тузилмасидир. Қозоғистон кўплаб давлатлар учун муносабатлар ўрнатиш учун намуна. Масалан, ҚХА ҳузурида Тадбиркорлар уюшмаси иш олиб бормоқда, савдо -иқтисодий алоқалар ўрнатилмоқда. Халқ дипломатияси мамлакатлар билан алоқалар ва муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим восита ҳисобланади. Бугун, йиғилишда, бир қатор муҳим йўналишлар сарҳисоб қилинди, уларга ҚХА бутун эътиборини қаратади «, - дея хулоса қилди ўзбек этномаданият маркази раҳбари.

Сурат: www.кt.kz

Муаллиф: Aқбота Кузекбай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив