Барча 10 164 та сайлов участкасида овоз бериш бошланди – ҚР МСК

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондаги барча 10 164 та сайлов участкасида овоз бериш давом этмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси котиби Мухтар Ерман маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вилоятлар, Астана, Алмати, Чимкент шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган тезкор маълумотларга кўра, пойтахт вақти билан соат 8:00 ҳолатига кўра, барча ҳудудлардаги 10 146 та сайлов участкасида овоз бериш бошланди. Қозоғистон Республикасининг 17 хорижий давлатдаги ваколатхоналари ёнидаги 18 сайлов участкасида ҳам овоз бериш бошланди. Шундай қилиб, ҳозирда 10 164 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда», — деди Мухтар Ерман.

Пойтахт вақти билан соат 07:00 ҳолатига кўра, ҳудудларда 8272 та участка очилди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг 16 та хорижий давлатдаги 13 та сайлов участкасида овоз бериш жараёни давом этмоқда. Мамлакатдаги 92 та сайлов участкасида эса Конституциявий қонун доирасида қабул қилинган ҳудудий комиссиялар қарорига асосан эрталаб соат 06:00 да овоз бериш бошланди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар