Банкрот деб эълон қилинган фуқароларга қандай чекловлар қўйилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Банкрот деб топилган Қозоғистон фуқаролари хорижга чиқа олмайди. Бу ҳақда ҚР Молия вазирининг биринчи ўринбосари Марат Султанғазиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Таъкидлашни истардимки, банкрот бўлган шахсларнинг қарзларни ҳисобдан чиқариш имкониятига қарамай, уларга нисбатан бир қатор чекловлар мавжуд. Яъни, банкротлик тан олингандан сўнг, унинг оқибатларига эътибор бериш керак. Қонун лойиҳаси банкрот деб топилган фуқароларга 5 йил муддатга кредит олишни тақиқлайди. Шу билан бирга, фуқаро 3 йил давомида чет элга чиқа олмайди, фақат даволаниш, яқин қариндошларини даволаш учун ҳамроҳлик қилиш ёки дафн маросимида қатнашишдан ташқари», - деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, фуқаролар фақат 7 йилдан кейин банкротлик тўғрисида қайта мурожаат қилишлари мумкин.

«Шундай экан, фуқаро банкрот деб эълон қилишдан олдин унинг юзага келиши мумкин бўлган оқибатлари ва яшаши мумкин бўлган манбалар ҳақида ўйлаши керак. Умуман олганда, банкротликдан фойдаланиш жисмоний шахсларга қарз юкидан қутулиш ва фаол иқтисодий фаолиятни бошлаш имконини беради», - деди Марат Султанғазиев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар