Банкрот бўлган Silicon Valley банкини рақиби сотиб олди

None
ASTANA. Kazinform – First Citizens BancShares банкрот бўлган америкалик Silicon Valley Bank (SVB) активлари ва кредитларини сотиб олди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.

SVBнинг қулаши март ойи бошида бошқа кредит ташкилотларининг барқарорлигига таҳдид солди. Натижада бутун дунё бўйлаб банк акциялари сезиларли даражада тушиб кетди.

Душанба кунги биржа савдоларида банк сектори улушлари ортиб бораётганига қарамай, бозор ҳануз хавотирда.

Силикон водийсидаги кўплаб стартапларга қарз берган SVB сўнгги бир неча ой давомида оғир кунларни бошдан кечирмоқда: нотўғри бошқарув ва технология секторининг умумий ҳолати ҳам унга таъсир кўрсатди.

Банк давлат қимматли қоғозлари сотилганидан сўнг йўқотишларини қоплаш учун 2,25 миллиард доллар топа олмади.

Банкнинг тўлиқ қулашига bank run - мижозларнинг қочиши сабаб бўлди. SVB мижозлари ўз пулларини оммавий равишда ечиб олишни бошладилар.

АҚШ Федерал Депозитларни Суғурталаш Корпорацияси томонидан эълон қилинган SVBни сотиб олиш шартномасига кўра, душанба кунидан бошлаб SVBнинг барча 17 та собиқ филиаллари First Citizens бренди остида очилади.

Корпорация SVBнинг банкротлиги унинг суғурта жамғармасига 20 миллиард долларга тушганини эълон қилди.

SVB банкрот бўлганидан сўнг, унинг Британия филиали HSBC банки томонидан рамзий бир фунт стерлингга сотиб олинди.

Фото: Reuters

Сўнгги хабарлар