Бандлик йўл харитаси доирасида Қозоғистонда 12 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020-2021 йилларга мўлжалланган Бандлик йўл харитаси доирасида 2021 йилда 12,3 мингта иш ўрни яратилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда 2020-2021 йилларга мўлжалланган Бандлик йўл харитаси доирасида 12,3 мингта иш ўрни яратилди, уларнинг асосий қисми амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари доирасида тақдим этилди.

Бандлик йўл харитаси лойиҳаси 4 та асосий йўналишга бўлинган:

-аҳоли турмуш сифатини ошириш;

-кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш имкониятларини ошириш;

-агросаноат комплексини ривожлантириш;

-ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш.

Айни пайтда Бандлик йўл харитаси лойиҳасининг биринчи йўналиши доирасида 248 та инфратузилма лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, шундан 43 таси (25 таси Жамбил вилоятида, 6 таси Чимкент шаҳрида, 4 таси Павлодар вилоятида, Қостанай вилояти ва Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 2 тадан, Ақмола, Атирау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султон шаҳрида - 1 тадан) қурилиш ишлари аллақачон якунланган.

382 та доимий иш ўрни яратилди: Нур-Султанда - 125 та, Қостанай вилоятида - 103 та, Жамбил вилоятида - 90 та, Атирау вилоятида - 30 та, Шарқий Қозоғистон вилоятида - 7 та, Чимкент шаҳрида - 27 та.

Шундай қилиб, амалга оширилаётган биринчи йўналиш лойиҳаси доирасида 10,7 минг киши иш билан таъминланди», - дейилади хабарда.

«Бандлик йўл харитаси» лойиҳасининг иккинчи йўналиши доирасида тадбиркорлик фаолиятини очиш ёки ривожлантириш учун умумий қиймати 7 миллиард тенгега 1,3 минг микрокредит ажратилиб, 1,2 минг доимий иш ўрни яратиш имконини берди.


Сўнгги хабарлар