Баллонларда сотиладиган газ нархи ёқилғи қуйиш шохобчасидаги нархга тенглаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Энергетика вазири Болат Ақшолақов маиший баллонларда сотилаётган газ нархи ёқилғи қуйиш шохобчасидаги нархга тенг бўлишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Парламент Мажилисида бўлиб ўтган Ҳукумат соатида депутат Ғани Хамзин суюлтирилган газ истеъмолчилари ҳуқуқлари бўйича савол йўллади.

«Аксарият ҳудудларда аҳоли маиший газ баллонларида суюлтирилган газдан фойдаланади. Уларга газнинг литри 116 тенгедан берилади. Бу ёқилғи қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газдан тахминан 2 баробар қиммат. Қачон бундай адолатсизлик барҳам топади?», - деб сўради депутат.

Вазир Болат Ақшолақовнинг қайд этишича, ёқилғи сифатида сотилаётган газ ва баллонларда сотилаётган газ иккаласи аслида бир нарса.

«Биз бу масалани анчадан бери муҳокама қилмоқдамиз. Аслида газ ёқилғи қуйиш шохобчасида ёки газ баллонида сотиладими, фарқи бўлмаслиги керак. Биз буни бирлаштирамиз. Яъни, нарх тенглаштирилади. Газ баллонидан фойдаланувчи истеъмолчилар учун нарх ёқилғи қуйиш шохобчалари билан бир хил бўлади. Бу 1 литр газ нархи 50 дан 75 тенгегача бўлиши кераклигини англатади «, - деди вазир.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар