Балқашдаги сув сатҳи чегарадан 1 метр баланд - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев ОАВга Балқаш кўлига қуриш хавфи йўқлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Балқаш кўли ҳолати ҳақида қуйидагиларни айтиш мумкин. Тадқиқот География ва сув хавфсизлиги институти томонидан олиб борилди. Умуман олганда, Или-Балқаш минтақасида вазият барқарор. Олимларнинг фикрича, биз Балқашнинг қуриши хавфини кўрмаяпмиз. Балқаш кўлидаги сув сатҳининг чегараси Болтиқбўйи баландлиги тизимига кўра 341 метрни ташкил қилади. Ҳозирда кўлдаги сув сатҳи 342 метрни ташкил этмоқда», — деди вазир.

Вазир ўтган йили тасдиқланган миллий лойиҳада Балқаш кўлига қуйиладиган сув ҳажмини ошириш чора-тадбирлари назарда тутилганини эслатди.

«Или дарёсининг қуйи оқимида Қапшағай сув омборидан пастда регулятор қуриш режалаштирилган. Бундан ташқари, хитойлик ҳамкасбларимиз билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Балқаш кўли алоҳида экологик аҳамиятга эга. Шунинг учун бу масалалар сув тақсимоти вақтида ишлаб чиқилади», - деди Серикқали Брекешев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар