БААнинг иккинчи космонавти узоқ муддатли космик парвозни амалга оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2023 йил баҳорида коинотга учадиган БААнинг иккинчи космонавтининг исми маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Султан Аль-Неяди (Sultan Al Neyadi) Муҳаммад бин Рашид космик маркази томонидан келаси йилнинг баҳорида ишга туширилиши режалаштирилган NASA/SpaceX Crew-6 миссиясида иштирок этиш учун астронавт сифатида танланди, деб ёзган араб журналисти Сарват Назир ўзининг Тwitter саҳифасида. Бу БААнинг Халқаро космик станцияга (ХКС) иккинчи миссияси ва араб дунёсидаги биринчи узоқ муддатли космик миссияси бўлади. Султан Аль-Неяди ХКСда олти ой ишлаши режалаштирилган.

БААнинг биринчи вакили, ҳарбий учувчи Ҳаззаа ал-Мансури 2019 йил 25 сентябрда Россиянинг «Союз МС-12» космик кемасида «Роскосмос» космонавти Олег Скрипочка (экипаж командири) муҳандис, америкалик Жессиcа Меир билан бирга космик парвоз иштирокчиси сифатида коинотга учирилди ва парвоз қилди.

У орбитада 7 кун ишлади, 2019 йил 3 октябрда «Союз МС-12» космик кемасида халқаро экипаж таркибида эсон-омон Ерга қайтди.


Муаллиф: Сара Кабиқизи

Сўнгги хабарлар