БААда бир нафар одам коронавирус юқтирганлиги тасдиқланди

None
None
NUR-SULTAN. WAM-Kazinform – Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) мамлакат ҳудудида 2019-nCoV коронавируси туфайли янги турдаги пневмония юқтириш ҳолатини тасдиқлади. Бу ҳақда чоршанба куни WAM ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик хабар беришича, БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги касаллик юқтирган беморнинг аҳволи барқарор деб маълум қилди.

Хитой томони ушбу коронавирус туфайли келиб чиқадиган пневмония турини 2019 йил декабрь ойи охирларида Ухан шаҳрида қайд этди. Шаҳарда 11 млндан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

Бугунги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 6 мингдан ошган, 130дан зиёд одам ҳалок бўлган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу касалликнинг тарқалиши Хитой учун фавқулодда вазият деб баҳолаб, мамлакатга мутаҳассисларни юборган.

Сўнгги хабарлар