БАА ва Қозоғистон ўртасидаги «очиқ осмон» режими 2027 йил охиригача узайтирилди

None
ASTANA. Kazinform - БАА ва Қозоғистон ўртасида «очиқ осмон» режимини 2027 йил охиригача узайтириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати.

Қозоғистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 январ куни Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири М.Қарабаев ва БАА Иқтисодиёт вазири – Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси раиси Қозоғистон Республикасида парвозлар учун «очиқ осмон» режимини 2027 йил охиригача узайтириш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, эришилган келишувлар доирасида БАА томонидан янги авиаташувчилар (Wizz Air Abu Dhabi, Air Arabia Abu Dhabi) тайинланди.

Умуман олганда, томонлар фуқаро авиацияси соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Ҳаво транспорти соҳасидаги ҳуқуқларнинг кенгайиши Қозоғистон Республикаси ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.


Сўнгги хабарлар