БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафот этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Президенти Халифа ибн Зоид Ол Наҳаён 73 ёшида вафот этди, дея хабар беради Kazinform The Jerusalem Postга таяниб.

«Амирликда мотам 40 кун давом этади, байроқлар туширилган ҳолда бўлади», - дейилади мамлакат президент ишлари бўйича вазирлиги хабарида. Федерал ва маҳаллий даражадаги вазирлик ва идораларда, шунингдек, хусусий секторда ишлаш уч кунга тўхтатилди.

Бир қатор давлатлар раҳбарлари, жумладан, Иордания қироли, Миср ва Туркия президентлари, Исроил президенти ва бош вазири ҳамдардлик билдирди.

Халифа бин Зоид БАА асосчиси Зоид бин Султон Ол Наҳаённинг тўнғич ўғли. Абу-Дабининг 16-амири ва БАА президенти сифатида у 2004 йилдан буён мамлакатни бошқариб келган, биринчи марта БАА тарихида иккинчи президент этиб сайланган. У бу лавозимда 17 йилдан ортиқ ишлаган.

БАА қонунчилигига кўра, Халифа бин Зойд ўрнига вақтинча Дубай амири ва БАА вице-президенти Шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум тайинланади. 30 кун ичида етти амирлик ҳукмдорларини бирлаштирган федерал кенгаш янги президентни сайлаши керак.


Сўнгги хабарлар