БАА Қозоғистонда вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - БАА томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мухтар Тлеуберди Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари - Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Суҳбат чоғида БАА вазири БАА раҳбарияти ва халқи номидан Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

М.Тлеуберди Қозоғистон раҳбарияти томонидан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва нормал ҳаётни тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Томонлар юқори даражадаги сиёсий мулоқот ва яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар