БАА компанияси Нур-Султандаги янги масжид яқинида кўп функцияли мажмуа қуради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Аyana Holding» бошқаруви раиси Абдулла бин Лахежни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform.

ТИВ хабарига кўра , суҳбат чоғида пойтахтда «Тhе Grand Мosque Residences» кўп функцияли турар-жой-савдо мажмуаси қурилиши лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мухтар Тлеуберди Ҳукумат лойиҳани амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунларига кўра томонлар мазкур лойиҳани амалий амалга ошириш босқичига ўтиш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Биринчи босқичнинг умумий қиймати 576 млн АҚШ долларини, лойиҳанинг умумий қиймати эса 2 млрд АҚШ долларини ташкил этади.


Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар