+7 (701) 759 90 19
USD 425.73 EUR 498.32
RUB 5.8 CNY 65.85
Янгиликлар

БАА дунёда биринчи бўлиб коронавирус дорисидан фойдаланишни бошлади

17 Июнь 18:48
Баҳам кўринг:
БАА дунёда биринчи бўлиб коронавирус дорисидан фойдаланишни бошлади

ABU-DABI. Kazinform - Бирлашган Араб Амирликлари COVID-19дан даволаш учун Сотровимаб коронавирус дори-дармонларидан фойдаланишни бошлаганлигини эълон қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири WAM ахборот агентлигига.

Ушбу ҳафта БАА Британиянинг GSK (GlaxoSmithKline) фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Сотровимаб коронавирус препаратини сотиб олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.

Бир неча кун олдин, Абу-Дабининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва GSK ўртасида тузилган келишувга мувофиқ, препаратнинг биринчи партияси БАА пойтахтига етиб келди.

«Абу-Даби COVID-19 шароитида барқарорлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан глобал миқёсдаги биринчи шаҳар сифатида ўз мавқеини сақлаб қолиш учун саъй-ҳаракатларини давом эттиради», - деди Абу-Даби соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Жамол Муҳаммад Кааби.

The National News газетаси хабар қилишича, препарат қўшимча кислородли терапияни талаб қилмайдиган беморларда енгил ва ўртача даражадаги коронавирус инфекциясидан даволаш учун ишлатилиши мумкин. Ушбу дорини 12 ёшдан катта ва вазни камида 40 килограмм болаларга ҳам истеъмол қилишга рухсат берилган.

«Препарат касалларга COVID-19дан тезроқ даволаш орқали ўлим ҳолатларини 85 фоизга камайтириш имкониятини беради», - дейилади БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги хабарида.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар

Архив