БАА авиакомпаниялари Қозоғистон шаҳарларига мунтазам рейслар очиш тараддудида

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – БАА авиакомпаниялари Қозоғистон шаҳарларига мунтазам рейслар очишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги «очиқ осмон» режимида Қозоғистонга янги авиакомпанияларни жалб қилиш бўйича иш олиб бормоқда. 2019 йил 13-14 ноябр кунлари Қозоғистон Республикаси ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг авиация соҳаси мутасаддилари орасида музокаралар олиб борилди. Музокараларда «Fly Dubai», «Emirates Airlines», «Etihad Airways», «Air Astana», «SCAT» авиакомпанияларининг, шунингдек Қарағанди ва Алмати шаҳарлари аэропортлари вакиллари иштирок этишди.

Келишувларга мувофиқ, БАА авиакомпанияларига Қозоғистоннинг Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Ақтау, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей шаҳарларидан бешинчи даражали очиқ осмон тартиби асосида мунтазам рейсларни амалги ошириш ҳуқуқи берилди», - дейди қўмита вакиллари.

Айни пайтда БАА авиакомпаниялари «Дубай-Ақтау» йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Шунингдек, «Emirates Airlines» авиакомпанияси 2021 йилда янги А330 ва А350 лайнерларини сотиб олганидан кейин икки мамлакат ўртасида мунтазам рейсларни очиш режаси борлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғи билан 2019 йил 1 ноябридан эътиборан, Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Ақтау, Қарағанди, Ўскемен, Павлодар, Кўкшетау, Тараз, Петропавл, Семей шаҳарлари аэропортларида рейслар сонига қўйиладиган чекловлар олиб ташланди ва хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражали очиқ осмон тартиби жорий қилинди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар