Баҳрайн Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Баҳрайн раҳбарияти зарур ҳолларда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Мухтар Тлеуберди ва Баҳрайн Қироллиги Ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заёний телефон орқали мулоқот чоғида таъкидланди, дея хабар беради Кazinform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра , телефон орқали мулоқот Баҳрайн томони ташаббуси билан ўтказилган.

«Баҳрайн раҳбарияти ва халқи номидан Абдуллатиф бин Рашид ал-Заёний Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлади ва зарур бўлганда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. Шунингдек, у яқин келажакда мамлакатда барқарорлик ўрнашига ишонч билдирди», — дейилади хабарда.

Ўз навбатида, М.Тлеуберди Қозоғистон раҳбарияти аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва тартибни тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўраётганини айтди.

Томонлар икки ва кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар