Баҳолаш объектив бўлиб, ишларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттиради – МДҲ кузатувчилари

None
ASTANA. Kazinform - МДҲнинг Қозоғистондаги сайловларни кузатиш бўйича миссияси Қозоғистонда сайловнинг ўтказилишига баҳо берди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Сергей Лебедев маълум қилганидек, МДҲнинг Қозоғистондаги сайловларни кузатиш миссияси 27 октябр куни ўз ишини бошлади. Миссия таркибида бир ой давомида 10 нафар узоқ муддатли кузатувчи ишлади, сайлов арафасида МДҲнинг тўққизта давлатидан мамлакатга вакиллар келди, жами 174 нафар кузатувчи миссия ишига жалб этилди.

«Биз сайловларни кузатиш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Миссиямизнинг нормал ва самарали ишлаши учун шароит яратиб берган Қозоғистоннинг сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун масъул бўлган барча орган ва тузилмалари вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман»

, — деди МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, миссия аъзолари ўз фаолияти давомида ҳеч қандай тўсиқларга дуч келмаган.

«Бизни қизиқтирган барча маълумотлар тақдим этилди. Биз кириш ва ташриф буюришни хоҳлаган барча эшиклар очиқ эди. Ўйлаймизки, биз берган баҳолар холис ва ишларнинг ҳақиқий ҳолатини акс эттиради»

, — деди у.

Маърузачи, шунингдек, кузатувчилар Қозоғистондаги мингдан ортиқ сайлов участкаларида, жумладан, вилоятлар, шаҳарлар ва пойтахтдаги сайлов участкаларида бўлгани ҳақида маълумот берди.

«

Сайловлар уюшқоқлик билан ўтди, бу жуда муҳим. Номзодларнинг позицияси ҳақида гапирганда, қора пиар бўлмаганидан мамнунлигимни билдирмоқчиман. Номзодлар эътиборни ўз дастурларини сайловчиларга таништириш ва етказишга қаратди. Улар ўз рақобатчиларининг дастурларига оид ҳар қандай танқидий салбий баёнотлардан қочишди. Бу тарғибот ишларининг узлуксиз ўтишига хизмат қилди. Биз буни катта мамнуният билан айтамиз, чунки бошқа мамлакатлардаги баъзи номзодлар ўз рақибларини танқид қилгани, баъзан ифлос усулларга мурожаат қилгани тажрибамиз бор. Бу ерда бундай бўлмади, кампания тоза ва очиқ ўтди. Сайлов участкаларида хушмуомалалик муҳити ҳукм сурди, байрамона тус олди – мусиқа, буфетлар. Кўп қозоқлар оиласи, бола-чақаси билан келганини кўрдик. Бу ҳам ижобий муҳит яратди»,

- деб ҳисоблайди Сергей Лебедев.

Кеча Қозоғистонда президент сайлови якунланди. Овоз беришда республика бўйича барча 10 033 сайлов участкаси иштирок этди. Сайловчиларнинг 81,31 фоизи Қасим-Жомарт Тоқаевга овоз берди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар