Бўрон туфайли Нур-Султандан чиқадиган йўллар ёпилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли, хусусан, кучли бўрон ва кўринишнинг чекланганлиги сабабли Нур-Султан шаҳридан ташқаридаги барча йўллар (Нур-Султан-Павлодар йўналишидан ташқари) ёпилди, деб хабар Kazinform шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматига асосланиб.

Барча турдаги транспорт воситалари учун йўл ёпиқ.

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, 12 январь куни Нур-Султанда жануби-ғарбий томондан тезлиги 15-20 м/с қор бўрони эсади.

Нур-Султан шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига шаҳар ташқарисига чиқмаслик ва ҳушёр бўлишни, об-ҳавонинг ўзгариши ва чекловлардан хабардор бўлишни маслаҳат беради. Йўлларнинг ёпилиши тўғрисида маълумотлар «112» хизмати томонидан SmartAstana иловасида СМС орқали, шунингдек «12-Nur- Sultan» Телеграм-каналида юборилади.

Сўнгги хабарлар