БҲМ ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун кўрсаткич бўлиб қолади – ҚР Меҳнат вазири

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова депутатларнинг бир ойлик ҳисоб-китоб миқдорини (БҲМ) энг кам яшаш даражаси ёки энг кам иш ҳақи билан боғлаш тўғрисидаги таклифи юзасидан ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Аввалроқ, Мажилис депутати Жамила Нурманбетова Мустақиллик арафасида жорий қилинган бир ойлик ҳисоб-китоб миқдори («БҲМ») ҳали ҳам қўлланилаётганини маълум қилганди.

«Аммо БҲМ иқтисод ёки иш ҳақи билан боғлиқ эмас. Шу боис келгусида ижтимоий тўловларни ўтказишда ягона кўрсаткичга таяниш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Ёки энг кам яшаш даражасига, ёки энг кам иш ҳақига», - деди депутат.

«Қозоғистон Республикаси Конституциясига кўра, давлат томонидан кафолатланган тўловлар мавжуд. Давлат томонидан кафолатланган тўлов - бу шахснинг ягона даромад манбаи бўлиши мумкин бўлган пенсия ёки нафақа. Бу ерда давлат тўловларни бугунги кундаги энг кам яшаш даражасидан, эртага эса ўртача даромад ва энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда кафолатлайди. Бу кўрсаткичларнинг барчаси асос ва иқтисодий хусусиятга эга. Энди бу даромадлар кам бўлса, давлат томонидан ижтимоий ёрдам бор. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш баъзи ҳисобланган кўрсаткичлардан иборат. БҲМ нима? Бу имконият мавжуд бўлгандагина давлат томонидан кўрсатиладиган қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлашдир», - деб тушунтирди Меҳнат вазири Парламентда журналистларга берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозир давлат томонидан халққа турли хил махсус имтиёзлар берилмоқда.

»Шунинг учун энди БҲМ ижтимоий қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи бўлиб қолади. Бир ойлик ҳисоб-китоб миқдори ҳар йили инфляция даражасида ошиб боради. БҲМ нафақат ижтимоий соҳада, балки барча соҳаларда қўлланилади. Агар эртага Миллий иқтисодиёт вазирлиги БҲМ ўрнига бошқа ҳисоб кўрсаткичи бўлади деса, буни ҳам кўриб чиқиш мумкин. Шунинг учун ҳамкасбларимизнинг тавсияларига таянамиз», - деди Т. Дуйсенова.

Фото: gov.kz

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар