Бўлажак ўқитувчилар ва докторантлар стипендияси 1,5 баравар оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда педагогика йўналишида таҳсил олувчи талабалар ва докторантлар стипендияси сезиларли даражада кўпайтирилади. Тегишли ҳужжат Очиқ регламент порталида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Стипендия миқдорини ошириш учун асос Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2020 йил 27 майда бўлиб ўтган Миллий Жамоатчилик ишончи кенгашининг учинчи йиғилишида берган кўрсатмаси эди.

«Олий таълимнинг ўқув дастурларини амалга оширадиган ўқув юртларида педагогика йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар стипендияси 42000 тенгега етказилсин», - дейилади ҳужжатда.

Бошқа мутахассисликлар талабалари учун стипендиялар аввалги миқдорда – 26 186 тенге берилади.

Бундан ташқари, докторантлар стипендияси миқдори 150 000 тенгега етади. Ҳозиргача улар 102 498 тенге олиб келишди.

Ушбу қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида президент Қасим-Жомарт Тоқаев педагогика мутахассисликлари бўйича стипендияларни 26 мингдан 42 минг тангага ошириш тўғрисида кўрсатма берган эди.

Президент, шунингдек, докторантлар стипендиясини 150 минг тенгега ошириш зарурлигини таъкидлаган.
Сўнгги хабарлар