Ҳажга борувчи қозоғистонликлар энди Туркистон аэропортидан ҳам учишлари мумкин

None
ASTANA. Kazinform - Туркистондаги «Азирет Султан» аэропортидан Туркистон-Ал-Қувайт йўналиши бўйича илк йўловчилар жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бундан буён Ҳажга бориш истагида бўлган қозоғистонликлар Туркистон халқаро аэропортидан ҳам учишлари мумкин. Парвозлар ҳафтанинг сешанба ва якшанба кунлари «Airbus-320» самолётларида амалга оширилади. Чипталар нархи 150 000 тенгедан бошланади.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, келажакда рейслар сони кўпайтирилиши мумкин. Бу Қозоғистон ва Қувайт ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий, маданий ва туристик алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Фото: gov.kz


Сўнгги хабарлар