Азамат Есқараев Қозоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тайинланди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Азамат Есқараев Қозоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Ақорда матбуот хизмати.

«Азамат Несипбайули Есқараев Қозоғистон Республикаси Адлия вазири лавозимига тайинлансин», — дейилади фармонда.

Есқараев Азамат Несипбайули 1979 йил 7 октябрда Алмати шаҳрида туғилган.

Қозоғистон давлат юридик академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Алмати шаҳридаги ДЭЗ-2 ишчиси сифатида бошлаган.

2019 йил июн ойидан ҳозирга қадар Қозоғистон Республикаси Бош вазири девонининг юридик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар