Айни пайтда Қозоғистонда ниқоб тақиш режимига ўтишга асос йўқ – вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда бўлиб ўтаётган Халқаро нейрохирургия форуми арафасида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Бугун республикада вазият жиддий эмас – биз «яшил» зонадамиз. Юзлаб одамлар шифохоналаримизда даволанмоқда. Улар касалхоналардаги жами ўринларнинг атиги олти фоизини эгаллаб турибди. Улардан 4 нафари соғлиғи ёмон деган хулоса билан шифокорлар назоратига олинди», — деди вазир ОАВ вакилларининг саволига берган жавобида.

Унинг сўзларига кўра, республика «яшил» зонада бўлганлиги сабабли, ниқоб режимини жорий этиш кун тартибида эмас.

«Маълумки, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни кузатиб борувчи матрица мавжуд. Ҳудудларимиз «яшил» ёки «қизил» зоналарга кирса, тегишли санитария-эпидемиология чоралари қўлланилади. Ҳозирда «яшил» зонада бўлганимиз сабаб, ундай чораларга ҳозир ҳожат йўқ. Агар мабодо «сариқ» зонага киритилган айрим ҳудудларда касаллик кўпайиб, қандайдир хавф туғилса, вазирлик санитария-епидемиология шифокори томонидан чоралар кўрилади. Бугун ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ», - деди Ажар Ғиният.

Эслатиб ўтамиз, ўтган бир суткада 189 кишида коронавирус аниқланган.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар