Айни пайтда Қозоғистонда ғалла майдонларининг 86 фоизи ўриб олинди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг барча ҳудудларида ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.

Бошқармалар маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар 13,9 миллион гектар майдондаги ғалла ва дуккакли экинлар ҳосили йиғиб олинган, бу умумий ҳосилнинг 86,3 фоизини ташкил этади. Айни пайтда ўртача ҳосилдорлик гектарига 12,5 центнерни ташкил этиб, 17,3 миллион тонна ғалла ўриб олинди.

«Бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига келадиган бўлсак, ёғли экинлардан жами ҳосил 363 минг тоннани ташкил этди, 3,6 миллион тонна сабзавот, 2,1 миллион тонна картошка йиғиб олинди. Ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда»

, — дейилади вазирлик хабарида.

Қозоғистонда умумий сақлаш сиғими 12,8 миллион тонна бўлган 189 та литсензияланган дон қабул қилиш корхонаси мавжуд. Уларни янги маҳсулотни қабул қилишга тайёрлаш бўйича режалаштирилган ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг 16,6 миллион тонна ғалла сақлаш учун шахсий омборлари мавжуд. Ушбу ҳажмларнинг тахминий даромадини ҳисобга олсак, ўша жойлар йиғилган донни сақлаш учун етарли бўлади.


Сўнгги хабарлар