Айни пайтда Қозоғистон ТИВ ходимларининг учдан бири аёллар - вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган 30 йил ичида Қозоғистон Ташқи сиёсат вазирлиги профессионал кадрларни шакллантирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» халқаро конференцияси чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ташқи алоқалар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди – вазирликнинг вазифа ва функцияларини белгилаб берувчи «Дипломатик фаолият тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилди, ТИВнинг Алмати шаҳридаги ваколатхонасининг ҳуқуқий мақоми тасдиқланди. Охирги 30 йил ичида ташқи сиёсат идорасида профессионал кадрлар шаклланди», — деди вазир.

Вазирлик томонидан кадрлар сиёсатида гендер мувозанати ва тенг имкониятларни ўрнатиш бўйича доимий ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

«Аёл ҳамкасбларимиз мамлакатимиз дипломатик хизматини шакллантиришда катта ҳисса қўшмоқда, улар марказий аппаратда юқори лавозимларга тайинланган, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарга раҳбарлик қилмоқда. Айни пайтда вазирлик марказий аппаратида 137 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Бу умумий ходимлар сонининг 32 фоизини ташкил этади. Хотин-қизларнинг дипломатик хизматдаги ўрнини эътироф этган ҳолда, жорий йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 24 июн «Халқаро дипломатиядаги аёллар куни» деб эълон қилинганини алоҳида таъкидламоқчиман», - деди Мухтар Тлеуберди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар