Айни дамда Қозоғистонда 2 618 киши коронавирусдан даволанмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 2 618 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 107 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 2 042 бемор касалхонага ётқизилган. 576 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 81 кишининг аҳволи оғир. Шундан 14 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 12 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар