+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Автомобиль йўллари қурилиши қай йўсинда олиб борилмоқда

7 Июль 17:23
Баҳам кўринг:
Автомобиль йўллари қурилиши қай йўсинда олиб борилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг олти ойи давомида Қозоғистонда автомобиль йўлларида қурилиш ишларининг 30 фоизи якунланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.

«Бу йил янгиланган республика аҳамиятига молик 2,6 минг км автомобиль йўлларида ҳаракат очилиши режалаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 4 баравар юқори. Бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, йўл ишчилари йиллик режанинг 30 фоизини бажардилар», - дейилади вазирликнинг Facebook саҳифасидаги хабарда.

Шундай қилиб, 257 км асфальтбетон қопламаси ётқизилди.

Бундан ташқари, 316,3 км устки қатламда ва 362 км пастки таглик қатламида ишлар тугалланди. Шунингдек, 396 км чуқурликдаги қатлам ўрнатилди, 24 984 минг куб метр тупроқ ишлари якунланди.



Йўл лойиҳаларига 7,5 минг дона техника ва 200 минг киши жалб қилинган.

Узунлиги 48 км бўлган «Қарағанди шаҳрининг шимолий ва шарқий айланма йўли» 4 қаторли магистраль йўли қурилиши тугалланди.

Шунингдек, Манғистау вилоятида 15,6 км узунликдаги МАЭК - Иссиқ соҳил автойўлининг қурилиши якунланди.

Ушбу мавсумда 4 минг км узунликдаги республика автомобиль йўлларида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Йил охирига келиб I-II техник тоифадаги автомобиль йўлларининг улуши 40 фоизни ташкил этади.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив