Австрияда коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлди
21 Январь 10:10

Австрияда коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлди

VEIN. Кazinform - Австрия Миллий кенгаши кўпчилик овоз билан мамлакатнинг барча аҳолисини ковидга қарши мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Қонун 2024 йил 31 январгача амал қилади. Шундай қилиб, Австрия ЕИда коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлган биринчи давлатга айланади, дея хабар беради Кazinform euronews.cоmга таяниб.

Март ойидан бошлаб, эмлашдан бош тортиш жаримага олиб келиши мумкин, унинг минимал миқдори 600 евро. Мамлакат расмийлари эмлашлар учун совринлар ўйинини ҳам таклиф қилишни режалаштирмоқда. Ҳар ўнинчи лотерея иштирокчиси 500 евролик пул купонини ютиб олиши мумкин бўлади.

«Биз ҳудудларни нафақат эмлаш ҳақида хабар бергани учун, балки эмланганлар сони учун ҳам мукофотлаймиз. Бу минтақалар, шаҳарлар учун ўз тараққиётига сармоя киритиши мумкин бўлган маблағ манбаига айланади», — деди Австрия канцлери Карл Нехаммер.

Янгиликлар

Архив