Австрия пойтахтида террористик ҳужум уюштирилиб, бирнеча одам ҳалок бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Австрия пойтахти Венада теракт содир этилди. Ҳужумни бир нечта террорчилар уюштирган, улардан бири полиция томонидан отиб ўлдирилди. Шаҳарда кенг кўламли махсус операция олиб борилмоқда, деб хабар беради Kazinform Еuronews телеканалига асосланиб.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужум олтита жойда, жумладан шаҳар марказидаги синагога, яҳудийлар маркази ва ресторанда содир бўлган. Полиция бир киши ҳалок бўлганини, бир неча киши оғир жароҳат олганини, шу жумладан полиция ходими ярадор бўлганини тасдиқлади. Шаҳар расмийларига кўра, ҳужум натижасида 15 киши жароҳат олган. Тез ёрдам хизмати шунингдек, бир нечта ўлим ҳолати ҳақида хабар берди.

Расмийлар аҳолини уйларидан чиқмасликка ва деразаларга яқинлашмасликка, гувоҳларни воқеа жойидаги видео ва фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликка чақирди. Шаҳарда жамоат транспорти тўхтатилган.

Раввин Шломо Хофмейстер журналистларга ҳужум пайтида ибодатхона ёпиқ бўлганини айтди.

3 ноябрда Австрия коронавирус билан боғлиқ карантинни жорий қилди. Хусусан, кечқурун бар ва ресторанларда одамлар ҳаддан ташқари кўп бўлганлиги сабабли, соат 20:00дан 06:00гача уйдан чиқиш тақиқланган.

Фото/dw.com

Сўнгги хабарлар