Австралияда мактаб автобуси ҳалокатга учраб, болалар оғир жароҳат олди

None
Фото: ВBC NEWS
SIDNEY. Кazinform – Австралияда мактаб автобуси ҳалокатида кичик мактаб ёшидаги болалар жиддий жароҳат олди. Воқеа сешанба куни тушдан кейин Мельбурнда юз берди. Юк машинаси 45 нафар болани олиб кетаётган автобус билан тўқнашиб кетди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.

5 ёшдан 11 ёшгача бўлган 9 нафар бола касалхонага ётқизилган, уларнинг кўпчилиги шошилинч жарроҳлик амалиётига муҳтож.

Юк машинаси ҳайдовчиси полиция ҳибсхонасида. Бироқ ҳозирча унга нисбатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган.

Австралия бошқа илғор иқтисодларга қараганда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича ўртача кўрсаткичдан паст. Мамлакат йўллардаги ўлим ҳолатлари бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг 36 мамлакати ичида 20-ўринни эгаллайди.

Полициянинг айтишича, тўқнашув содир бўлган пайтда автобус Мельбурннинг ғарбий чеккасидаги Эксфорд бошланғич мактабидан чиққан.

Жарроҳлар жароҳатланган болаларга ёрдам бериш учун эрталабгача ишлади.

Баъзи болаларнинг оёқ-қўллари синган, боши ва умуртқа поғонаси шикастланган, жиддий жароҳатлар олган.

Етти нафар бола шифохонада оғир аҳволда, улардан бири реанимацияда.

49 ёшли автобус ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олди.

Терговчилар ҳодиса сабаблари ва шароитларини ўрганяпти.

Сўнгги хабарлар