Австралия жанубида 65 мингта момақалдироқ осмонни ёритиб юборди

None
Фото: @paulcav22/Instagram
ADELAIDE. Kazinform – Жанубий Австралияда кучли бўрон туфайли 10 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди. Метеорология бюроси маълумотларига кўра, 24 соат ичида 65 мингта момақалдироқ қайд этилган, дея хабар беради Kazinform ABC Newsга таяниб.

Аделаида жанубидаги Ноарлунгда 4 мм дан 25 мм гача ёмғир ёғган. Ярим соат ичида аэропорт ҳудудига 20 мм гача ёмғир тушган.

photo

Фото: Ian Myers Photography

Ёмғир сешанба куни кечқурун ва чоршанба куни эрталаб ёғган. Давлат фавқулодда хизматига эрталаб соат 03:30 дан 04:30 гача ҳар уч дақиқада қўнғироқ келиб тушган, дея хабар беради «Xinhua».

Синоптикларнинг хабар беришича, жума куни эрталабгача ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади.

Давлат фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, ҳозирча жиддий вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар йўқ.

photo

Фото: Lachy Reilly

photo

Фото: @_s_h_b_photography


Сўнгги хабарлар