Ҳаво юк ташувчи йирик компания Қозоғистонга парвозларни бошлади

Фото: Фото: t.me/nqzairport
ASTANA. Kazinform – Жаҳон ҳаво ташувлари бозорининг етакчиси Cargolux компанияси Астана аэропорти билан ҳамкорликни бошлади, дея хабар беради Kazinform Нурсултан Назарбаев халқаро аэропорти матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Сargolux юк авиакомпанияси бугун илк парвозини амалга оширди.

Келгусида Люксембургдан Хитой, Япония ва Тайванга ҳафтасига 10 дан ортиқ рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Астанада узоқ вақт давомида мунтазам юк қатновлари амалга оширилмаган, Сargolux авиакомпанияси янги имкониятларни кўриб чиқиб, Европа ва Қозоғистон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ўртасидаги юк оқимини ривожлантириш учун Астана шаҳрини танлаган.

«Пойтахт аэропортининг географик жойлашуви жуда яхши, шунингдек, Қозоғистондаги энг яхши инфратузилмага эга аэропорт ҳисобланади. Аэропорт 2020 йилда ўз бизнесини диверсификация қилди, юк транзит авиакомпанияларини жалб этиш учун энг яхши шартларни кўриб чиқди ва шунинг учун дунёдаги энг тарихий ва таниқли ташувчилардан бири билан ҳамкорлик қила олди. Хуш келибсиз, Cargolux!»

, - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар