+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Авиакомпаниялар чипта пулини тўлиқ қайтариб бериши шарт - вазир

2 Июнь 12:49
Баҳам кўринг:
Авиакомпаниялар чипта пулини тўлиқ қайтариб бериши шарт - вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов пандемия туфайли бекор қилинган авиачипталар пулини қайтара олмаётган аҳоли саволларига жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Авиакомпанияларга фавқулодда вазиятлар пайтида бекор қилинган рейслар учун чипталар пулини тўлиқ, ҳеч қандай жарималарсиз қайтариб бериш тўғрисида кўрсатма берилди. Таъкидлаш керакки, бизда кўплаб одамлар чипталарни агрегатор компаниялар (Aviata, tickets.kz) орқали сотиб олишган. Улар мустақил равишда ишлайди ва баъзи агрегаторлар бошқа мамлакатларда жойлашган. Бу ҳам биз учун муаммо. Баъзи сайёҳлик агентликлари чет элдаги ўз офисларини сотишмоқда. Бу ерда, албатта, қайтариш масаласи фуқаролик ҳуқуқи соҳасидаги судлар орқали ҳал қилиниши керак», - деди вазир.

У, шунингдек, КВИ пандемияси авиакомпаниялар учун ҳаётни қийинлаштирганини таъкидлаб ўтди.

«Улар чипта пулини тўлиқ қайтариши ёки бошқа рейсга алмаштириб беришлари керак. Фуқароларимиз ҳам авиация соҳасига жиддий зарба берилганини тушунишлари керак. 99 та йўналиш бўйича 450 та рейсни бекор қилдик. Авиакомпанияларда ўз ходимлари бор, уларга иш ҳақи ва самолётларнинг тураргоҳи ижараси пулини тўлаш каби катта молиявий йўқотишларга дуч келишди. Бу нафақат Қозоғистонда, балки кўплаб мамлакатларда кузатилаётган тенденция. Буни ҳам тушуниш керак. Ушбу давр учун сотилган чипталарни қайтариш бўйича ҳар куни минглаб сўровлар келиб тушмоқда. Бу борада иш олиб борилмоқда», - деди Б.Атамқулов.

Вазир бунгача Қозоғистонда халқаро рейсларни очишга рухсат берилиши масаласига ойдинлик киритиб ўтганди.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив