Август ойида қозоғистонликлар 9 кун дам олишади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Август ойида дам олиш куни душанбага ўзгартирилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шу ойнинг 30 август куни мамлакатнинг асосий давлат байрамларидан бири – Конституция куни нишонланади. Қозоғистон Республикасида байрамлар ишланмайдиган кунлар ҳисобланади. Бу йил Конституция куни сешанбага тўғри келади. Бу борада ўтган йил охирида Ҳукумат раҳбарининг махсус қарори қабул қилинган эди. Дам олиш кунини 2022 йил 27 август, шанба кунидан 2022 йил 29 август, душанбага ўзгартиришга қарор қилинди.

Шу сабабли, ҳафтасига беш кун ишлайдиган қозоғистонликлар учун 28, 29, 30 август (якшанба, душанба, сешанба), олти кун ишлайдиган қозоғистонликлар учун эса 28, 30 август (якшанба, сешанба) дам олиш кунлари ҳисобланади. Август ойида беш кунлик иш ҳафтасига ўтган Қозоғистон фуқаролари 9 кун дам олади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар