Аутизм билан касалланган болаларни бошида қандай аниқлаш мумкин

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматидаги №36 шаҳар поликлиникасининг болалар невропотологи Кулназ Алимбек эрта аутизм белгилари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кулназ Алимбекнинг сўзларига кўра, эрта болаликдаги аутизм – бу турли хил ақлий функцияларни шакллантиришдаги фарқлари, шу жумладан хулқ-атвори, нутқи ва баъзан интеллектуал бузилишлари бўлган ақлий ривожланиш бузилишининг ўзига хос тури.

Ташхис, қоида тариқасида, аутизм спектри бузилишига мос келадиган баҳолаш ва скринг, назорат ёки тест ёрдамида аниқланади.

«Аутизмнинг дастлабки белгилари бола ҳаётининг дастлабки икки йилида учрайди. Хусусан, аутизм энг кўп 3-5 ёшда намоён бўлади ва қўрқув, негативлик ва тажовузкорлик орқали кўринади. Эрта ёшда бир неча реакциялар кузатилади. Хусусан, одамлар билан ҳиссий алоқанинг етишмаслиги, яъни бундай болаларда диққат, жилмайиш, табассум қилиш каби реакциялар бўлмайди. Бундай ташхис қўйилган болаларда, шунингдек, ўйин бузилиши(ўйинчоқларга эътибор бермаслик), ҳаракатсизлик мавжуд», – деди шифокор.

Бундан ташқари, баъзи баъзи болалар симбиотик муносабатларнинг бошқариладиган турига эга бўлиб, у ҳолда бола онасига нисбатан меҳр ва мулойимликни ифода эта олмайди.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар