Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Аustralian Оpen: Қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқланди

15 Январь 10:50

NUR-SULTAN. Кazinform - Австралия очиқ чемпионатида эркаклар ўртасида қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқланди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 35-ракеткаси Александр Бублик биринчи даврада дунё рейтингида 141-ўринни эгаллаб турган америкалик Эрнесто Эскобедо билан куч синашади.

Қизиғи, саралаш турнири финалида Э.Ескобедо қозоғистонлик, дунёнинг 180-ракеткаси Михаил Кукушкиндан мағлуб бўлган эди.

М.Кукушкин асосий турнирда дунёнинг 41-ракеткаси, яна бир америкалик Томми Пол билан учрашади.

«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда илк бор иштирок этаётган, 255-ўринни эгаллаб турган Тимофей Скатов ўзи каби саралаш босқичидан асосий баҳсларга қўшилган дунёнинг 117-ракеткаси словакиялик Норберт Гомбош билан куч синашади.

Чемпионатнинг жуфтлик баҳсларида яна икки нафар қозоғистонлик Андрей Голубев ва Александр Недовесов иштирок этади.

Австралия очиқ чемпионати 17 январ куни бошланади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар