USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Аustralian Оpen: Қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқланди

15 Январь 10:50
Баҳам кўринг:
Аustralian Оpen: Қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Австралия очиқ чемпионатида эркаклар ўртасида қозоғистонлик теннисчиларнинг рақиблари аниқланди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Пекин-2022: Қозоғистон  шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди Футзал бўйича Европа чемпионати: Россия терма жамоаси чорак финалга чиқди Аustralian Оpen: Қозоғистонлик Аружан Сағиндиқова учинчи босқичга чиқди

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 35-ракеткаси Александр Бублик биринчи даврада дунё рейтингида 141-ўринни эгаллаб турган америкалик Эрнесто Эскобедо билан куч синашади.

Қизиғи, саралаш турнири финалида Э.Ескобедо қозоғистонлик, дунёнинг 180-ракеткаси Михаил Кукушкиндан мағлуб бўлган эди.

М.Кукушкин асосий турнирда дунёнинг 41-ракеткаси, яна бир америкалик Томми Пол билан учрашади.

«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда илк бор иштирок этаётган, 255-ўринни эгаллаб турган Тимофей Скатов ўзи каби саралаш босқичидан асосий баҳсларга қўшилган дунёнинг 117-ракеткаси словакиялик Норберт Гомбош билан куч синашади.

Чемпионатнинг жуфтлик баҳсларида яна икки нафар қозоғистонлик Андрей Голубев ва Александр Недовесов иштирок этади.

Австралия очиқ чемпионати 17 январ куни бошланади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив