Аustralian Оpen: Қозоғистонлик Аружан Сағиндиқова учинчи босқичга чиқди
25 Январь 17:45

Аustralian Оpen: Қозоғистонлик Аружан Сағиндиқова учинчи босқичга чиқди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик теннисчи Аружан Сағиндиқова ўсмирлар ўртасидаги Аustralian Оpen турнирининг жуфтлик баҳсларида учинчи босқичга чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича,17 ёшли Аружан Сағиндиқова ва россиялик Екатерина Хайрутдинова иккинчи босқичда грециялик Михаэла Лаки-Димитра Павлулар билан куч синашди.

Қозоғистон-Россия жуфтлиги рақибларини 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди уларнинг чорак финалдаги рақиблари чехиялик Луция Гавличкова-Доминика Шалкова ва канадалик Кайла Кросс-Виктория Мбокодан жуфтликлари ўртасида аниқланади.

Шу тариқа А.Сағиндиқова Қозоғистон тенниси тарихида рекорд натижага эришди.

Бунгача ҳеч ким «Катта дубулға» туркумига кирувчи ўсмирлар ўртасидаги турнирнинг учинчи босқичига чиқа олмаганди.


Янгиликлар

Архив