Australian Оpen: Aнна Данилина мусобақани муваффақиятли бошлади
19 Январь 20:15

Australian Оpen: Aнна Данилина мусобақани муваффақиятли бошлади

NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистонлик Aнна Данилина Aвстралия очиқ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида иккинчи даврага чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи даврада A.Данилина бразилиялик Беатрис Хаддад Майя билан биргаликда испаниялик Паула Бадоса – яна бир қозоғистонлик Елена Рибакина билан учрашиши керак эди.

П.Бадоса ва Е.Рибакина жуфтлик баҳсларида қатнашишдан бош тортгач, уларнинг ўрнини венгриялик Aнна Бондар ва грузиялик Оксана Калашникова эгаллади.

Қозоғистон-Бразилия жуфтлиги 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди. 1 соат 14 дақиқа давом этган баҳсда улар 3 та эйс амалга оширди ва 5 та брейк-пойнтнинг иккитасидан фойдаланишди.

Яқинда Сидней турнирида ғолиб чиққан Aнна ва Беатриснинг рақиблари иккинчи босқичда аниқланади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Янгиликлар

Архив