Australian Open-2023: Елена Рибакина ҳозирнинг ўзида 669 минг доллар жамғарди

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина Australian Open турнирида ҳозирнинг ўзида 958 625 Австралия доллари (669 000 АҚШ доллари) ишлаб олди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, қозоғистонлик теннисчи яккалик баҳсларида ярим финалга чиққани учун 925 минг Австралия доллари (646 минг АҚШ доллари) олади.

Шу билан бирга, Елена россиялик Анастасия Павлюченкова билан жуфтлик баҳсларида 1/8 финалга чиқди. Ушбу натижа учун уларга 67 250 Австралия доллари (47 000 доллар) тўланади.

Шу тариқа, айни пайтда Елена Рибакинанинг Australian Open турниридаги даромади 958 625 Австралия долларини ташкил этмоқда.

Бу йилги Австралия очиқ чемпионатининг соврин жамғармаси 76,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бу ушбу турнир учун рекорд ҳисобланади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото - Қозоғистон теннис федерацияси.

Сўнгги хабарлар