Ҳатто яйловдаги назоратсиз отлар ҳам биологик хилма-хилликка путур етказиши мумкин - эксперт

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Номад» сайёҳлик, овчилик ва балиқчилик компаниялари консорсиуми директори Александр Бербер ҚР Президенти томонидан имзоланган «Ҳайвонларга маъсулият билан муносабатда бўлиш тўғрисида»ги қонуннинг аҳамияти ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Мен зарур қонун қабул қилинди деб ҳисоблайман. Кўп йиллик тажрибага эга экология институтларининг мутахассиси сифатида бу биз учун фойдали бўлишига ҳам ишонаман. Чунки қаровсиз ва назоратсиз ҳайвонлар Қозоғистон биохилма-хиллигига катта зарар етказади. Ҳатто яйловдаги назоратсиз отлар ҳам зарар етказиши мумкин, масалан, улар Пржевалский оти билан чатишса, уни тур сифатида йўқ қилиб юборишлари мумкин», - деди Александр Бербер.

Унинг фикрича, қонун одамларнинг табиатга муносабатини ўзгартиришга ёрдам беради.

Сўнгги хабарлар