Атираулик фуқаро Алмати шифохонасига «Тез ёрдам» машинаси совға қилди

None
None
ALMATY. Кazinform - Атирау шаҳрида яшовчи Адил Жубанов Алмати марказий шаҳар клиник шифохонасига «Тез ёрдам» машинаси совға қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил даҳшатли воқеа билан бошланди. Халқимиз учун мана шундай оғир паллада мен ҳам Президентимиз ва унинг «Кучимиз бирликда» шиори билан бошланган мурожаатини қўллаб-қувватлаб, ёрдам беришга қарор қилдим. Январ фожиаси мамлакатимизга қанчалар зарар етказганини ҳаммамиз биламиз. ИИВ автомашиналари, ҳарбий машиналар ва тез ёрдам машиналари ёниб кетди. Бугун бутун халқ қўлидан келганича ёрдам бермоқда. Халқимизга тез ёрдам кўрсатиш учун оилам билан «тез ёрдам» машинасини совға қилишга қарор қилдик», — деди Адил Жубанов.


Марказий шаҳар клиник шифохонаси директори Улиқбек Медеубековнинг сўзларига кўра, «Тез ёрдам» машинаси гемодиализда амбулатор даволанаётган беморларни ташиш учун хизмат қилади.

– Бундай ёрдам тиббий ёрдамни яхшилаши керак ва бу биз учун жуда муҳим, – дейди марказий шаҳар клиник шифохонаси директори.



Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар