Атирауда гиёҳванд моддалар притонини ташкил этган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Фото: None
ATYRAÝ. Kazinform – Атирауда гиёҳванд моддалар притонини ташкил этган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform вилоят полиция департаментига таяниб.

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, чет эллик аёлнинг қилмиши «Қарасора» фавқулодда профилактика тадбири давомида аниқланган.

«Полиция департамент ҳузуридаги Наркотикларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари «Қарасора» фавқулодда профилактика тадбири давомида Атирау шаҳри ҳудудида наркотик моддаларни ноқонуний сақлаш билан шуғулланган аёлни қўлга олди.

Текширув давомида унинг 1998 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлиги аниқланди. Ижарага олинган хонадонини кўздан кечириш чоғида 2 дона полиэтилен пакет, ўсимликдан олинган қоғоз боғлам ва синтетик гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш учун шиша мосламалар топилди. Далил сифатида қайд этилган ашёлар олиб қўйилди. Атирау вилоятидаги суд экспертизаси институти ходимлари олиб қўйилган ашёлар психотроп моддалар альфа-pvp ва қуритилган марихуана эканлигини аниқлади», - дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирда ушбу маълумотлар юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 296-моддаси 4-қисми билан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги хабарлар