+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Атирауда давлатлараро қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

16 Июнь 11:07
Баҳам кўринг:
Атирауда давлатлараро қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди

ATYRAU. Kazinform - Атирау полицяси давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Чет элликларда COVID-19 аниқланса, Ўзбекистонга киритилмайди Ўзбекистонда коронавирус юқтириш бўйича антирекорд ўрнатилмоқда Ўзбекистонда Президент сайлови кампанияси бошланди

Вилоят Полиция департаменти Матбуот хизматининг хабар беришича, 15 июн куни «Мигрант» операцияси давомида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

«Атирау шаҳри Полиция департаменти ходимлари 1994 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олди. Аниқланишича, 2016 йил 1 январда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (Чет элга ноқонуний кириш ёки Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб, унга нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилингани аниқланди. Чет эл фуқаросини Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда», - дейилади департамент матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бирнеча кун муқаддам Атирау шаҳрида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинган эди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив