Атирауда 16 нафар ўзбекистонлик мигрант ноқонуний равишда кўп қаватли уйлар қурилишига жалб қилинган

None
None
ATYRAῨ. Kazinform - Атирау вилоятида ноқонуний равишда ишлаётган 16 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform.

Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳудудида «Ноқонуний мигрант-2021» тезкор-профилактика тадбири ўтказилмоқда.

«Тадбир давомида Атирау шаҳридаги «Каусар» турар-жой мажмуаси қурилишида ноқонуний равишда ишлаш учун махсус рухсатнома олмай ишлаётганган чет элликлар аниқланди. Ҳозирда 16 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси шахси аниқлангунча Атирау шаҳар полиция бошқармасиининг қабул-тақсимлаш бўлимига жойлаштирилди», - дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Атирауда миграция қонунчилигини бузгани учун 61 та чет эллик мамлакатдан депортация қилинган эди.


Сўнгги хабарлар