Атирау вилоятига 536 тонна ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат етказиб берилади
30 Июнь 19:55

Атирау вилоятига 536 тонна ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат етказиб берилади

ATYRAU. Кazinform - Атирау вилоятида 690,6 тонна ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат захиралари мавжуд. Энди яна 536 тонна етказиб берилади, дея хабар беради Кazinform.

«Атирау» ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, июл ойи бошига қадар 536 тонна озиқ-овқат етказиб берилади.

– Айни пайтда «Агрофлекс» МЧЖ омборида 690,6 тонна ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат захираси сақланмоқда. Карам нархини барқарорлаштириш мақсадида Туркистон вилояти фермер хўжаликларидан 40 тонна маҳсулот етказиб бериш бўйича келишув тузилди. Шунингдек, «Идеал Маркет» МЧЖ «Озиқ-овқат корпорацияси» АЖдан 408 тонна шакар сотиб олди. Шакар нархи 517 тенге», — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

«Атирау» ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини меъёрида ушлаб туриш мақсадида маҳаллий савдо тармоқлари ва сабзавот ишлаб чиқарувчиларга айланма маблағларни тўлдириш учун «револьвер» схемаси доирасида кредитлар ажратди. Айланма схема билан маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, пиёз, сабзи, карам сентябрдан, картошка июл ойидан сотувга чиқарилади.


Янгиликлар

Архив