Валюталар курси:
    usd/kzt 476.01 eur/kzt 490.15

    rub/kzt 7.81 cny/kzt 70.64
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Атирау вилоятида туризм соҳасига инвестициялар ҳажми ошди

1 Июль 08:34

ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилоятида туризм соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми ошди. Бу ҳақда вилоят тадбиркорлик ва туризм бошқармаси бошлиғи Нурбол Жанабеков маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили вилоятда туризм соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми ўтган йилга нисбатан 34,15 фоизга ошиб, 27,5 миллиард тенгени ташкил этди. 2021 йилда ички ва кириш туризмида 46 минг 200 кишига 1 миллиард 675 миллион тенгега хизмат кўрсатилди. Умуман олганда, бугунги кунда вилоятда 40 дан ортиқ сайёҳлик ташкилоти фаолият юритмоқда», – дейди вилоят тадбиркорлик ва туризм бошқармаси бошлиғи Нурбол Жанабеков.

Атирау вилоятини 2021-2025 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс режасига мувофиқ, 338 та иш ўрни яратиш билан умумий қиймати 10,8 млрд тенгелик тўққизта инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Тўртта лойиҳа – «Нурлы-Тал» этнографик истироҳат боғи, Қурманғазин туманидаги иккита сайёҳлик дам олиш маркази ва Макат туманидаги кемпинг ишга туширилди.

Муаллиф: Виктор Сутягин

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар