Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди

None
ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди. У Қозоғистонга 2017 йилда келган ва 2019 йилдан бери бедарак йўқолганлар қаторида, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Атирау вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, «Мигрант» тадбири давомида мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликлар аниқланган.

«Бундай тадбирнинг бир қанча мақсадлари бор. Аввало, миграция қоидаларини бузган чет эл фуқаролари аниқланади. Иккинчидан, уларнинг мамлакат ҳудудида ноқонуний ҳаракатланишининг олдини олиш, учинчидан, Қозоғистон ҳудудини мустақил равишда тарк этиш тўғрисидаги суд қарорларини бажармаган хорижликларни аниқлаш кўзда тутилган. «Мигрант» тезкор-профилактика тадбири давомида Атирау шаҳар ИИБ Миграция хизмати бўлими ходимлари томонидан 2019 йилдан буён қидирувда бўлган 1975 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланди. Хорижлик Қозоғистон ҳудудига 2017 йилда иш юзасидан келган. 2019 йилдан бери у Нукисдаги қариндошлари билан алоқани узган. Шу сабабли унинг қариндошлари Нукис шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилишган. Шу тариқа хориж фуқароси ўз мамлакатида бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилади», – дейилади бошқарма матбуот хизмати хабарида.

Ҳозир полиция ходимлари 48 ёшли хорижликнинг кимлигини аниқлаш ва уни ўз мамлакатига қайтариш учун тегишли ҳужжатлар рўйхатини йиғишмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ПБ қарашли қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Атирауда ўзбекистонлик қария 21 йилдан бери ҳужжатсиз яшаб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар